Бугун 9 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Тинчлик бўйича Нобел мукофотини оладими?

Трамп Тинчлик бўйича Нобел мукофотини оладими?

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти ғолиби жума куни эълон қилинади ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини номзодлар қаторида кўришга умид қилмоқда — айниқса Ғазо урушига барҳам бериш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича олиб борган музокаралари фонида.

Гаровга олинганлар бўйича музокаралар давом этаётган бир пайтда, гаровдаги шахслар оилалари штаби Нобел қўмитаси аъзоларига мурожаат йўллаб, АҚШ президентига Тинчлик бўйича Нобел мукофотини беришни сўради.

🗣 «Биз сизга ҳаётимиздаги энг оғир, қоронғу даврларда мурожаат қилмоқдамиз — яқинларидан айрилган, ҳар куни бўш қолган стулга тикилиб, яқинлари уйга қайтишини кутган оилалар номидан. Бугун биз катта миннатдорчилик ва умид билан сизга мурожаат қиламиз: АҚШ президенти Дональд Трампга Тинчлик бўйича Нобел мукофотини беришингизни сўраймиз», — дейилади мурожаатда.

Шу билан бирга, кўплаб мутахассислар Трампнинг имкониятлари ниҳоятда паст деб ҳисоблашмоқда, гарчи у ўзининг «етти урушни тугатгани» ҳақида баёнот берган ва бир қатор халқаро етакчилар томонидан қўллаб-қувватланган бўлса ҳам.

Бу орада Норвегия ҳукумати Трамп мукофотни олмаслиги эҳтимоли юзасидан дипломатик оқибатлардан хавотир билдирган — айниқса, Ослонинг Исроил компаниялари ва Caterpillar компаниясидан инвестицияларни қайтариб олиш ҳақидаги қароридан сўнг, АҚШ билан муносабатларда таранглик юзага келган бир пайтда.

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти 1901 йилда таъсис этилган бўлиб, бошқа Нобел мукофотларидан фарқли равишда Швеция эмас, балки Норвегия томонидан тақдим этилади. Мукофотни Норвегия парламенти томонидан тайинланган беш кишилик қўмита беради. У нафақат шахсларга, балки ташкилотларга ҳам топширилиши мумкин.

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти ғолиби жума куни Ослодаги Нобел институтида эълон қилинади, тантанали топшириш маросими эса 10-декабрь куни, Альфред Нобел вафот этган сана муносабати билан Ослонинг шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:40 06.10.2025. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!