Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп таслим бўлмоқчи

A A A
Трамп таслим бўлмоқчи

АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга ўтказган АҚШ президенти Доналд Трамп ниҳоят оқ байроқ кўтарди. У Қуддуснинг ярмини ўзи олиб берган Исроилдан тортиб олиб, Фаластинга қайтармоқчи ва бу сулҳ режасини Муборак Рамазон ойидан сўнг, июннинг иккинчи ярмида эълон қилмоқчи.

“Associated Press” агентлигининг хабар беришича, Трампнинг яҳудий миллатига мансуб бўлган куёви Жаред Кушнер ва Яқин Шарқ музокаралари бўйича маъсул маслаҳатчиси Жейсон Гринблатт томонидан тайёрланган сулҳ режасининг матни тайёр.

Исроилнинг “Ierusalim Post” газетасида ёзилишича, сулҳ режасида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ва Бирлашган Араб Амирликлари валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зойид ҳам иштирок этади.

Киритилди: 05:54 21.05.2018. Ўқилди: 1498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар