АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия раҳбари Ахмад ал-Шарага тўлиқ ишонч билдириб, уни мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва халқни бирлаштиришга қодир деб ҳисоблашини айтди.
Трампнинг таъкидлашича, Сурия “қисқа вақтда узоқ йўл босиб ўтган”, янги президент эса юртдаги тарихий муаммоларга қарамай, ислоҳотларга жиддий киришган.
10 ноябр куни Оқ уйда ўтган ёпиқ учрашувда томонлар санкцияларнинг бекор қилиниши ва минтақавий масалаларни муҳокама қилгани маълум қилинди.
Ахмад ал-Шара — 1946 йил Сурия мустақилликка эришганидан буён Оқ уйда АҚШ президенти томонидан қабул қилинган биринчи суриялик етакчи ҳисобланади.