АҚШ президенти Дональд Трампнинг Оқ уйда ўтказилган йиғилишда маълум қилишича, СССР Афғонистонга қўшин киритгани сабабли банкрот бўлган . Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.
Президентнинг эслатишича, бундан олдин Россия совет иттифоқи бўлган . Унинг фикрига кўра, совет қўшинларининг Афғонистонга кириши СССРдан Россияни келтириб чиқарди , сабаби совет иттифоқи бу ҳарбий кампания туфайли банкрот бўлган .
Трампнинг қўшимча қилишича, СССР Афғонистонга қўшинларни бу мамлакатда бўлган террорчилар совет иттифоқига таҳдид солгани туфайли киритган.
Бу кескин кураш эди. Улар [СССР] сўзсиз банкрот бўлди. Улар совет иттифоқидан фарқли равишда Россия деб атала бошланди , - дея хулоса қилган Трамп.