Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп Сомалидан Америка қўшинларини олиб чиқмоқда

A A A
Трамп Сомалидан Америка қўшинларини олиб чиқмоқда

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп Пентагонга Сомалида жойлашган деярли барча Америка қўшинларини олиб чиқиб кетишни буюрди, деб хабар бермоқда “The Wall Street Journal”  ўз манбаларига асосланиб.

Манба хабарига кўра, 700 га яқин АҚШ ҳарбийлари Сомалидан Кения ва Жибутидаги базаларга жойлаштирилади. Ҳисоботга қараганда, қўшинлар Сомалидан келаси йил бошида чиқиб кетиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, қайд этилишича, АҚШ ҳарбий кучлари Сомалидаги "Ал-Қоида" террорчилик ташкилотининг маҳаллий ташкилотига қарши қисқа муддатли аксилтеррор операцияларини давом эттиради.

Киритилди: 22:14 05.12.2020. Ўқилди: 2129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар