Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Сиднейдаги терактни "даҳшатли воқеа" деб атади

Трамп Сиднейдаги терактни "даҳшатли воқеа" деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп Сиднейдаги теракт ва Суриядаги америкалик аскарларга қилинган ҳужумга изоҳ берди.

Оқ уйда сўзлаган Америка етакчиси Сидней пляжидаги ҳужумни "даҳшатли воқеа" деб атаган, шу билан бирга Сиднейдаги отишмачининг ҳужумини якунлашига тўсқинлик қилган "жасур одам"га тўлиқ ҳурматини изҳор қилган.

"Австралиядаги ҳужум чоғида ўта жасур одам ҳужумчилардан бирига дуч келди ва кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди", — деди Трамп.

У, шунингдек, ИШИДнинг Палмирадаги АҚШ-Сурия патрулига уюштирган ҳужумига тўхталди.

"Ёмон одамлар туфайли биз учта буюк ватанпарварни йўқотдик. Бу Сурия ҳукумати эмас, ИШИД эди. Сурия ҳукумати биз билан бирга курашди", - деди АҚШ президенти.

Киритилди: 08:10 15.12.2025. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!