АҚШ президенти Дональд Трамп Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерснинг 2020 йилги президент сайловларида иштирок этиш истагига изоҳ берди.
Телба Берни ҳозиргина пойгага киришди. Унга омад тилайман , деб ёзган Трамп твиттерда.
77 ёшли демократ Сандерс бундан аввалроқ президент сайловларида иштирок этишини эълон қилганди.
Хиллари Клинтоннинг 2016 йилдаги праймериздаги бош рақиби бўлган Сандерс Трампни АҚШ учун шармандалик , ғирт ёлғончи , ирқчи, ксенофоб деб атаган.
Шу тариқа навбатдаги президент сайловларида иштирок этиш истагини конгресвумен Тулси Габбард, сенаторлар Кори Букер, Кирстен Жиллибранд, Саут-Бенд (Индиана штати) мэри Пит Баттигиг ва Сан-Антонио (Техас штати) мэри Хулиан Кастро билдирди. Шунингдек, сайловларда иштирок этиш истагини Трамп томондан мазах қилинувчи сенатор-демократ Эми Клобушар ҳам билдирган.
Manba: oxo.uz