Трамп Эрон уруши бўйича фикри туфайли Вэнсдан ҳафсаласи пир бўлди ва Рубиони эҳтимолий ворис сифатида кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.
Бунга вице-президентнинг Эрон билан уруш Республикачиларнинг АҚШ Конгрессига оралиқ сайловларда мағлубиятга учрашига сабаб бўлгани ҳақидаги баёнотлари туртки бўлди, деб ёзади газета.
Трампнинг фикрича, Вэнс Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлаш қарори тўғри бўлганини таъкидлаши керак эди. Шу билан бирга, АҚШ етакчиси шахсий суҳбатларда урушни қўллаб-қувватлаётган давлат котиби Рубиони мақтамоқда ва уни 2028 йилги президентлик сайловларида потенциал номзод сифатида кўрмоқда.