Трамп Россияни Украинадаги урушни тугатиш учун “ҳаракат қилишга” чақирди.
"Россия ҳаракат қилишни бошлаши керак. Даҳшатли ва маъносиз урушда ҳар ҳафта жуда кўп одам ҳалок бўлмоқда. Мен президент бўлганимда, бу уруш бошланмасди ва ҳеч қачон содир бўлмасди!!!", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.