АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг таъкидлашича, Россия, АҚШ ва Хитой ядровий қуролдан бутунлай воз кечишга тайёр эди. Бу ҳақда Трамп Флагрант YouTube каналига берган интервьюсида айтиб ўтди .
“Биз ядро қуролидан бутунлай воз кечиш бўйича келишув тузишга яқин эдик. Бу жуда ажойиб бўларди. Биз ядросизланиш ҳақида гапиряпмиз. Биз ядровий қуролдан қутулишни режалаштирган эдик. Бу жуда кучли, жуда кўп нарса бор ", деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, режалаштирилган уч томонлама битим Вашингтон, Москва ва Пекин иштирокини назарда тутган ва келажакда бошқа мамлакатларга янада кенгайишни назарда тутган.