Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, "Украинадаги вазиятни кескинлаштирмасликни" сўради

Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, "Украинадаги вазиятни кескинлаштирмасликни" сўради

Дональд Трамп Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, "Украинадаги вазиятни кескинлаштирмасликни" сўради. Бу ҳақда Тhe Washington Post хабар берди.

"7 ноябр куни бўлиб ўтган суҳбат чоғида АҚШнинг янги сайланган президенти Путин билан Россия-Украина урушини тезроқ тугатишни муҳокама қилган. Доналд Трамп Вашингтоннинг “Европадаги муҳим ҳарбий иштирокини” эслатиб, Россия президентини кескинлашувдан сақланишга чақирган", деб ёзади газета манбаларига таяниб.

WP суҳбатдошлари, шунингдек, Трамп келишувнинг Россия босиб олинган ҳудудларнинг бир қисми устидан назоратни сақлаб қолиши ҳақидаги версиясини қўллаб-қувватлашини "шахсий фикри сифатида кўрсатганини" билдиришган.

"Украина ҳукумати Трамп ва Путин ўртасидаги суҳбат ҳақида огоҳлантирилган ва Киев бунга эътироз билдирмаган", деб ёзади нашр. Reuters хабарига кўра, ушбу телефон мулоқотидан бир кун олдин Трамп Украина президенти Володимир Зеленский билан ҳам гаплашган ва Киевни қўллаб-қувватлашга ваъда берган.

Киритилди: 09:42 11.11.2024. Ўқилди: 2045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!