АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзинпинни ақлли етакчилар деб атади, деб хабар берди La Republicca.
Трампнинг айтишича, Хитой ва Россия раҳбарларини қаттиққўл ва ақлли деб атаса, оммавий ахборот воситалари “портлайди”.
“Ҳа, шундай. Бир ярим миллиард одамни темир тутқич билан бошқариш учун сиз ақлли одам бўлишингиз керак ", - деб иқтибос келтиради РИА Новости АҚШнинг собиқ президенти сўзларидан.
Аввалроқ Трамп Россия етакчиси Владимир Путин Украина билан боғлиқ вазиятда ўзини ақлли раҳбардек тутганини айтганди.