Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Путин ва Си Жинпингни G20 саммитида кўришни истамоқда

Трамп Путин ва Си Жинпингни G20 саммитида кўришни истамоқда

Трамп 2026 йилда Майамида ўтадиган G20 саммитида Путин ва Си Жинпингнинг албатта иштирок этиши имконини кўриб чиқмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп 2026 йилда Майами шаҳрида ўтадиган G20 саммитига Россия раҳбари Владимир Путин ва Хитой етакчиси Си Жинпингни таклиф қилиш нияти борлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, улар «кузатувчи» сифатида қатнашиши мумкин. Ҳолбуки Россия ҳам, Хитой ҳам G20 аъзолари ҳисобланади.

«Мен уларнинг ташрифидан мамнун бўлардим. Улар кузатувчи сифатида келиши мумкин. Бошқа гап — улар ўзлари бундай мақомда қатнашишни хоҳлайдими-йўқми. Агар хоҳлашса, муҳокама қилишимиз мумкин», — деди Трамп саммит ҳақидаги қарорни имзолар экан.

Унинг айтишича, саммит 2026 йил 14–15 декабр кунлари Майамидаги Doral голф-курортида ўтказилади. Саммит дастурини молия вазири Скотт Бессент ишлаб чиқмоқда ва у иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган бўлади.
Шунингдек, Трампнинг сўзларига кўра, Полша ҳам саммитда кузатувчи сифатида иштирок этишни сўраган ва АҚШ бу таклифни қабул қилган. Бу G20 саммити АҚШда 2009 йилдан буён илк марта ўтказилади.
Айни пайтда G20’га Жанубий Африка Республикаси раислик қилмоқда ва жорий йилги саммит 21–22 ноябр кунлари Йоҳаннесбургда бўлиб ўтади. Трамп ЖАР сиёсатидан норози бўлгани сабабли бу саммитга бормаслигини айтган ва ўрнига вице-президент Жей Ди Вэнсни юборади.

Июн ойида ЖАР президенти Владимир Путинни Йоҳаннесбургдаги саммитга таклиф қилган. Бироқ Путиннинг иштирок этиши ҳали расман тасдиқланмаган. Халқаро жиноий суд Путинга уруш жиноятлари бўйича ордер бергани боис, 2025 йилги саммитга уни чақирмасликка қарор қилинган эди.
G20 таркибига 19 давлат ва 2 минтақавий ташкилот — Европа Иттифоқи ҳамда Африка иттифоқи киради. Ушбу гуруҳ жаҳон ЯИМининг 85 фоизи ва халқаро савдо ҳажмининг 75 фоизини ташкил этади.

Киритилди: 16:28 07.09.2025. Ўқилди: 1070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!