Бу ҳақда Эммануэл Макрон фикр билдирди.
Франция президенти, шунингдек, Доналд Трамп ҳар қандай ҳудудий масалаларни фақат Украина иштирокида ва музокаралар йўли билан ҳал қилиш мумкинлигини билдирганини айтди.
"Биз Украинани қўллаб-қувватлашимиз шарт! Мен “биз” деганда ҳам европаликлар, ҳам америкаликларни назарда тутяпман", — дея қўшимча қилди Макрон.
Аввалроқ, Трамп Епропа етакчилари ва Зеленский билан мулоқот ўтказаёнгани маълум бўлганди
Шунингдек, Германия канцлери Мерц ҳам Украина ҳудудий масалаларни муҳокама қилишга тайёрлигини, аммо бошланғич нуқтаси қарама-қаршилик чизиғи бўлиши кераклигини таъкидлади. "Россия томонидан босиб олинган ҳудудни қонуний тан олиш муҳокама мавзуси эмас", дея қўшимча қилди канцлер.