Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп президентлик лавозимидаги ютуқларини «беш плюс»га баҳолади

A A A
Трамп президентлик лавозимидаги ютуқларини «беш плюс»га баҳолади

АҚШ президенти Дональд Трамп президентлик лавозимидаги ютуқларига энг юқори баҳо қўйишини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

«Ўзимга ‘беш плюс’ қўяман. Мен қисқа муддатда эришганларимга ҳеч бир президент эришмаган», — деди Трамп Fox News телеканалига интервьюсида.

Президент унинг ҳаракатлари туфайли АҚШ иқтисодиёти ҳозирда бутун тарихидаги энг яхши вазиятда эканлигини таъкидлади.

Аввалроқ Трамп кўпчилик мамлакатлар, жумладан, Хитой, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Россиядан келтириладиган пўлат ва алюминий импортига божлар жорий қилди. Бунга жавобан бир қатор мамлакатлар ўз чораларини эълон қилди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 04:45 24.08.2018. Ўқилди: 1685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда