Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп отасининг туғилган жойини чалкаштириб юборди

A A A
Трамп отасининг туғилган жойини чалкаштириб юборди

АҚШ президенти Дональд трамп ўз оиласининг Германия билан алоқаларини кучайтиришда давом этмоқда, у отасининг ушбу мамлакатда туғилганини маълум қилди.

НАТО бош котиби Йенсон Столтенберг билан учрашув чоғида АҚШ давлат раҳбари яна бир бор адашди, ўз отасининг ватани Германия эканини қайд этди. ОАВ ҳисоб-китобига кўра, Оқ уй раҳбари учинчи марта шундай катта хатога йўл қўйди.

- Германия канцлери Ангела Меркелни жудаям ҳурмат қиламан ва мамлакатингизни жудаям ҳурмат қиламан. Менинг отам немис бўлган ва Германиянинг гўзал воҳасида дунёга келган, Германия билан муносабатларим илиқ, - деган Трамп.

Қайд этилишича, амалдаги америкалик етакчининг отаси Фред Трамп немис иммегрантларининг давомчиси бўлсада, Бронксда (Нью-Йорк) таваллуд топган.

АҚШ президенти лингвистик қоидаларни қўллашда ҳам хатоликка йўл қўйган, Россия иши бўйича махсус прокурор Роберт Мюллерга мурожаат қилар экан, бир неча марта origins ( келиб чиқиши ) сўзи ўрнига oranges ( апельсинлар ) сўзини қўллаган.

Меҳнат ва бандлик вазирлиги билан мажлис чоғида Трамп Apple бош директори Тим Кукнинг исмини унутиб қўйган ва уни Тим Эпла деб атаган.

life.ru

Киритилди: 11:59 03.04.2019. Ўқилди: 2242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар