АҚШ президенти Дональд Трамп мунтазам равишда коронавирус инфекциясининг бор-йўқлиги текширувидан ўтказилади, шу сабабли у ҳимоя ниқобини тақмайди.
Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти раҳбари Марк Мидоус айтиб ўтди.
“Президент Америкадаги энг кўп (вирус учун) синовдан ўтган одам. Мен эса, эҳтимолки, иккинчиман”, дея таъкидлаган Мидоус.
Айтиш жоизки, коронавирус пандемияси бошланганидан буён Америка раҳбари ниқобда жамоатчилик олдида фақат бир мартагина пайдо бўлган.