Дональд Трамп президентлиги даврида мамлакатда маданий урушлар авж олди, улар коронавирус пандемиясига қўшилди. Бу икки омил Трампнинг сайловлардаги ютқазишини таъминлади. Бу ҳақда америкалик олим, Санкт-Петербургдаги Европа университети шериклик марказларини ривожлантириш дастури директори Иван Курилл маълум қилди.
«Демократлардан ва уларга ҳамдард бўлганлардан ташкил топган жамиятнинг ярми Трамп Aмерика сиёсатини нотўғри томонга бурмоқда деб ҳисоблар эди. Aмалдаги президентдан воз кечиш мисли кўрилмаган даражада авж олди”, - дея таъкидлади эксперт.
"Коронавирус пандемияси Трампнинг аҳволини янада оғирлаштирди. Ҳамма Трамп содир бўлаётган воқеаларни назорат қилолмаганини тан олади, – дея қўшимча қилди эксперт. – Aммо, агар пандемия бўлмаса, мамлакат иқтисодиёти ўсишда давом этарди ва Трамп ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга бўларди. Байденга келсак, у энди 2016 йилдан олдинги жамиятни қайтаришга ҳаракат қилади.