Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп: "Менда коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлди"

A A A
Трамп: "Менда коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлди"

 

Оқ уй шифокорлари АҚШ президенти Дональд Трампда янги турдаги коронавирус — "Covid-19"га қарши иммунитет пайдо бўлганини тасдиқлашди.

Бу ҳақда АҚШ раҳбари ўзининг "Твиттер" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.

Трампнинг сўзларига кўра, ундан бошқаларга коронавирус юқиши мумкин эмас. Чунки унда "Covid-19"га қарши иммунитет шаклланган.

Маълумот ўрнида айтамиз, шу йилнинг 2 октябрь куни Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трампга коронавирус ташхиси қўйилган эди.

Дастлаб улар ўзларини яхши ҳис қилаётганларини маълум қилиб, соғайгунга қадар Оқ уйда қолишни режалаштиришганди. Аммо кейинчалик Дональд Трампнинг аҳволи ёмонлашгани сабабли касалхонага ётқизилди. Унда юқори ҳарорат ва қонда кислород тушиши кузатилган. Трампнинг даволовчи шифокори Шон Конлининг таъкидлашича, касалхонага ётқизиш фақат эҳтиёткорлик чораси бўлиб, президент ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Киритилди: 05:30 12.10.2020. Ўқилди: 1869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда