АҚШ президенти сўровномада иштирок этганларнинг 100 фоиз уни қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг машҳурлиги энг юқори чўққисида эканлигини таъкидлади.
"Менимча, мен аввалгидан ҳам машҳурроқман", деди у Fox News телеканалига берган интервьюсида.
У сўровномада иштирок этганларнинг 100 фоиз уни қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.
17-20 март кунлари ўтказилган CBS сўровига кўра, Америка раҳбарининг умумий рейтинги 40 фоизда қолмоқда. Бироқ, америкаликларнинг атиги 38 фоизи Трампнинг Эронга нисбатан ҳаракатларини маъқуллайди ва 64 фоизи унинг мамлакат иқтисодиётидаги фаолиятидан норози. CBS сўровномасида 3300 дан ортиқ киши иштирок этди.