Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп: Мен АҚШ тарихидаги энг бегуноҳ одам бўлсам керак

A A A
Трамп: Мен АҚШ тарихидаги энг бегуноҳ одам бўлсам керак

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўзига қўйилган айбловлар асоссиз эканини маълум қилди.

Дональд Трамп Техасдаги митингда сўзлаган нутқида у «мамлакат тарихидаги энг бегуноҳ одам бўлсам керак», - деди. Унинг таъкидлашича, миллионлаб ҳужжатлар текширилган ва унга нисбатан қонун бузилиш ҳолатлари бўйича ҳеч қандай далил топилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп «сайлов кампанияси арафасида порно актриса Сторми Дэниэлсга тўловлар ҳақидаги маълумотларни яшириш учун молиявий ҳужжатларни сохталаштирганликда» айбланмоқда.

Аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2024 йилги сайловларда иштирок этишини маълум қилганди. У 2022 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этиш учун расмий аризасини топширди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги сайловда Трамп амалдаги президент Жо Байденга ютқазган эди.

Киритилди: 14:36 27.03.2023. Ўқилди: 1994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!