Америка Демократик партияси конгрессменлари АҚШ президенти Доналд Трампга 30-майгача миллиардер ва тадбиркор Илон Маскни давлат ишидан четлатиш талаби билан мурожаат қилди. Бу ҳақда демократларнинг тегишли мактубида айтилади, деб ёзади “РИА Новости” .
“Сиз 30-майгача Илон Маскни ҳукумат лавозимидан четлаштиришингиз керак”, дейилади ҳужжатда.
Шу билан бирга, демократ Грег Касарнинг айтишича, демократлар миллиардерни истеъфога чиқаришга мажбур қилиш учун "барча ҳуқуқий ва сиёсий воситалар", шунингдек, жамоатчилик босими кучига эга.