Куба энди Венесуэладан нефть ва пул олмайди, деб таъкидлади АҚШ Президенти Дональд Трамп.
“Куба йиллар давомида Венесуэладан катта миқдордаги нефть ва пул ҳисобидан яшаб келган. Кубага энди нефть ёки пул келмайди – нол! Мен уларни жуда кеч бўлмасидан келишувга эришишга чақираман”, деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғида.
Трамп шунингдек, Венесуэла энди Кубанинг хавфсизликни таъминлаш хизматларига муҳтож эмаслиги, чунки энди уни “дунёдаги энг қудратли АҚШ армияси” ҳимоя қилишини айтди, деб хабар берди ria.ru.