AҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемиясини тезда тугатиш нияти борлигини айтди. Бу ҳақда 24 октябрь, шанба куни Reuters хабар берди.
"Биз бу пандемияни тезда тугатмоқчимиз. Оддий ҳаёт тўлиқ тикланади", деди Оқ уй раҳбари Флорида штатидаги тарафдорлари олдида чиқиш пайтида.
Бундан ташқари, Aмерика етакчисининг фикрига кўра, президент сайловларидаги рақиби, демократ Жозеф Байден ва унинг жамоаси одамларни CОVID-19 билан қўрқитмоқчи, вируснинг янги тури таҳдидини бўрттириб кўрсатмоқда.