Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп коронавирус ҳақида: “Яқинда ҳаммаси жойига тушади. Чунки...”

A A A
Трамп коронавирус ҳақида: “Яқинда ҳаммаси жойига тушади. Чунки...”

АҚШ президенти Дональд Трамп коронавируснинг тарқалиши туфайли мамлакатда бутунлай яккаланиш шароитлари ўз жонига қасд қилиш, оиладаги зўравонлик ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш сонининг кўпайишига сабаб бўлишини таъкидлаган ҳолда мамлакатнинг тез орада нормал ҳаётга қайтишини маълум қилди.

Трамп тегишли баёнотни Оқ уйда бўлиб ўтган брифинг пайтида очиқлади.

Америка раҳбари оиладаги зўравонлик, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва изоляция ҳолатида ишсиз қолиш ҳоллари кўпайганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, коронавирус туфайли юзага келган инқироз, хусусан, иш ва пул йўқотиш ўз жонига қасд қилишга олиб келиши мумкин.

Шу билан бирга, Оқ уй раҳбари Америка Қўшма Штатлари расмийлари коронавирус пандемиясини олдини олиш учун қатъий чоралар қўллаш орқали "тўғри танлов" қилганини таъкидлади, аммо тез орада одатий ҳаёт тарзига қайтиш кераклигини ҳам қўшимча қилди. "Биз имкон қадар тезроқ карантинни очишни хоҳлаймиз", деди Трамп ва агар чекловлар олиб ташланса, "энг бахтли одам" бўлишини ишонч билан гапирди.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 205 мингдан ортиқ инсон коронавирусни юқтирган, 4,5 мингдан кўпроқ одам вафот этган.

Киритилди: 12:08 02.04.2020. Ўқилди: 4582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда