“Қўшма Штатлар Демократик Партияси мамлакатни Венесуэлага айлантирмоқчи, унинг вакиллари эса жиноятчилардир”. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп баёнот берди.
"Улар эркинликни социализм билан алмаштиришни истайдилар. Демократлар Американи Венесуелага айлантиришни хоҳлашади", дея Трампнинг сўзларини келтиради TASS .
Вашингтон ва Каракас ўртасидаги муносабатлар май ойида бўлиб ўтган президентлик сайловлари ортидан кучайиб кетганди. Кейин Мадуро янги муддатга сайланди. Август ойи охирида эса Оқ Уй Венесуэланинг нефт секторига қарши янги санкциялар жорий этишни режалаштираётганини эълон қилганди.