Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Ким Чен Инга ўзининг лимузинини кўрсатди (видео)

A A A
Трамп Ким Чен Инга ўзининг лимузинини кўрсатди (видео)

АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан сайр давомида унга ўзининг президентлик лимузинини кўрсатган. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Сешанба, 12 июнь куни, Сингапурда АҚШ - Шимолий Корея саммити бўлиб ўтмоқда. Давлатлар етакчилари учрашув ўтказишди, ҳозир вақтда якуний ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ Махфий хизмати ходимлари The Beast («Йиртқич») номи билан машҳур президентлик лимузини эшигини очиб беришган, шундан сўнг Трамп Ким Чен Инга автомобиль салонини кўрсатди.

Журналистлар АҚШ ва КХДР етакчилари нима ҳақида гаплашишганини эшитишмаган, бироқ таъкидлашича, Шимолий Корея етакчиси «табассум қилиб турган».

Киритилди: 11:28 12.06.2018. Ўқилди: 2240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар