АҚШ президенти Дональд Трамп оммавий ахборот воситаларида КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида маълумот пайдо бўлганига аниқлик киритди.
Аввалроқ, CNN телеканали АҚШ расмийлари Шимолий Корея раҳбарининг соғлиғи ёмонлашаётгани тўғрисидаги разведка маълумотларини ўрганаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.
"Менимча, бу нотўғри!" дейди Трамп Ким Чен Иннинг соғлиғи ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
«Рёнхап» агентлиги хабарига кўра эса Жанубий Кореяда Шимолий Корея раҳбарининг соғлиғи билан боғлиқ бирон бир маълумот йўқ.