Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп, Осиё бўйлаб сафарга чиқиш арафасида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиш истагини билдирган эди, бироқ у учрашув бўлмаслигини билдирди.
"Мен Ким Чен Инни жуда яхши биламан. Режалаштирилган учрашув ўтказилмайди, биз шунчаки учрашув вақтини келишолмадик", — деди АҚШ президенти.
Трамп Шимолий Корея етакчиси билан шахсан учрашган биринчи АҚШ президенти бўлган.
Доналд Трамп Ким Чен Ин билан уч маротаба учрашган, улардан бири икки Корея ўртасидаги демилитаризацияланган ҳудудда ўтказилган. Шунингдек, у Шимолий Корея ҳудудига қадам қўйган биринчи АҚШ президенти ҳамдир.