Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Канадага жиддий шарт қўйди

Трамп Канадага жиддий шарт қўйди

АҚШ президенти Дональд Трамп Канададан импорт қилинадиган автомобиллар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва пўлатга бож ставкалари 50 фоизгача оширилишини маълум қилди. Трампнинг бу баёноти бугун тарқалган хабарларда ҳам қайд этилган.

Унинг сўзларига кўра, Канада "кўп йиллардан бери АҚШни талаб келмоқда".

"2027 йил 1 январдан бошлаб барча енгил ва юк автомобиллари — катта-кичиклигидан қатъи назар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ҳамда пўлатга бож ставкалари 50 фоизгача оширилади. АҚШда ишлаб чиқаринг — у ерда божлар нолга тенг", — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.

Шунингдек, у бундан буён Канадага "давлат сифатида муносабатда бўлинмаслиги"ни таъкидлади.

Киритилди: 18:53 24.08.2026. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!