Трамп жамоаси Орбаннинг Украинада ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини "кўриб чиқади".
Бу ҳақда АҚШнинг янги сайланган президентининг бўлажак маслаҳатчиси Майк Уолц маълум қилди.
Аввалроқ Венгрия бош вазир Владимир Путинга "Рождество сулҳи"ни жорий этиш ва Украина билан маҳбусларни алмашишни таклиф қилган эди. Бу ғоя Зеленскийга ҳам етказилган, бироқ, Орбаннинг сўзларига кўра, у бу таклифни рад этган.