Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп иттифоқчиси: «Британия исломий давлатга айланди»

A A A
Трамп иттифоқчиси: «Британия исломий давлатга айланди»

Ноябрь ойидаги сайловларда ғалаба қозонган тақдирда Дональд Трамп ўзининг вице-президенти сифатида танлаган 39 ёшли сенатор Вэнс Буюк Британияни «исломий давлат» деб атади. Буюк Британияда Венснинг баёноти ҳақоратли деб ҳисобланган.

Ўтган ҳафтада сўзлаган нутқида Вэнс Британия лейбористлар даврида «ҳақиқий исломий мамлакат»га айланганини айтди. Душанба куни Трамп томонидан унинг эҳтимолий вице-президенти этиб сайланганидан кейин Венснинг сўзлари Буюк Британияда мунозараларга сабаб бўлди.

Британия Бош вазири ўринбосари Анжела Райнер Вэнснинг Буюк Британия «исломчи» давлатга айланиб бораётгани ҳақидаги изоҳига қўшилмаслигини айтди.

❕ Дональд Трампнинг вице-президентликка сайланган номзодининг сўзларига нисбатан қатъийроқ муносабатни Буюк Британия Консервативлар партияси вакили ва фахрийлар ишлари бўйича янги сояли вазир Эндрю Боуи билдирди, у америкалик сенатор ўзини «тажовузкор» тутган.

Киритилди: 16:31 17.07.2024. Ўқилди: 1551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда