Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш якунланганини эълон қилди

A A A
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш якунланганини эълон қилди

АҚШ президентининг сўзларига кўра, Ғазо тўлиқ қайта қурилади, исроиллик гаровдагилар эса душанба ёки сешанба куни озод қилинади.

"Ҳозир Ғазода яшашнинг иложи йўқ, биз у ерда одамлар яшай оладиган шароитни яратамиз" деди АҚШ президенти Доналд Трамп.

Трампнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар вакиллари, шу жумладан, унинг ўзи Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги битимни имзолаш учун Мисрга боради.

Шунингдек, АҚШ президенти еттита уруш ёки йирик можарони ҳал этганини ва саккизинчиси, Россия ва Украина уруши бўлишини, бу ҳам тез орада содир бўлишига ишонишини айтди.

Киритилди: 23:15 09.10.2025. Ўқилди: 1848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар