Доналд Трамп Мадриднинг Америка армиясига ўз ҳарбий базаларини бермаслик қарори ортидан АҚШ Испания билан барча савдоларни тўхтатиши мумкинлигини билдирди.
Унинг сўзларига кўра:
“Биз Испания билан барча савдоларни тўхтатамиз, Испания билан ҳеч қандай алоқамиз бўлишини истамаймиз.”
Аввалроқ Испания бош вазири Педро Санчес АҚШга Испаниядаги ҳарбий базалардан Эронга зарба бериш учун фойдаланишга рухсат берилмаслигини маълум қилган эди.