Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп ИШИДни жиддий ўч олиш билан таҳдид қилди

Трамп ИШИДни жиддий ўч олиш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД жангариларини Суриянинг Хомс вилоятидаги Палмира яқинида икки америкалик аскар ва таржимонни ўлдиргани учун жиддий ўч олиш билан таҳдид қилди.

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

"Биз Суриядаги уч буюк америкалик ватанпарвар, икки аскар ва бир фуқаро таржимонини йўқотганидан қайғурамиз. Шунингдек, ярадор бўлган уч аскар учун ҳам дуо қиламиз, уларнинг аҳволи яхши экани тасдиқланган", - деб ёзди Трамп.

Америка етакчисининг қўшимча қилишича, ИШИДнинг АҚШ ва Сурияга қарши ҳужуми Суриянинг қисман жангарилар назорати остидаги ўта хавфли қисмида содир бўлган.

"Сурия президенти Аҳмад ал-Шара бу ҳужумдан ниҳоятда ғазабланган ва хавотирда. Жуда жиддий жавоб чоралари бўлади", деб хулоса қилди Вашингтон маъмурияти раҳбари.

Киритилди: 10:40 14.12.2025. Ўқилди: 615 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!