АҚШ президенти Дональд Трамп биринчи маротаба Белорусиядаги вазиятни "даҳшатли" дея изоҳлаб, содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатаётганини маълум қилди, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Шу ўринда АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Белорусияда ўтган воқеаларни шарҳлаган ҳолда президентлик сайловлари адолатли бўлмаганини таъкидлади.
Европа Иттифоқининг ташқи ва хавфсизлик сиёсати бўйича юқори вакили Жозеп Боррелль республика раҳбари сайланиши муносабати билан Белорусияга қарши санкциялар бўйича ишларнинг давом этаётганини тасдиқлади.
Шунингдек, Европа Парламенти депутатлари Александр Лукашенкони Белорусиянинг янги сайланган президенти сифатида тан олишмаслигини ва уни Европа Иттифоқида персона нон грата деб ҳисоблашларини эълон қилишди.