Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

“Трамп иккинчи маротаба президент бўлиши мумкин...”

A A A
“Трамп иккинчи маротаба президент бўлиши мумкин...”

Дастлабки маълумотларга кўра, президентлик сайловларида мағлуб бўлган АҚШ президенти Дональд Трамп назарий жиҳатдан яна мамлакатни бошқариши мумкин.

Бу ҳақда Даниянинг “Saxo Bank” директори, банкнинг йиллик "ҳайратланарли прогнозлари" муаллифи Стин Якобсен маълум қилди.

"У [Трамп] ҳаммага 2024 йилги кампаниясини Байденнинг инаугурация куни - январь ойида бошлашини айтмоқда, шу боис унинг қайта сайланиши эҳтимолдан холи эмас", деди Якобсен Трамп яна президент бўлиши мумкинми деган саволга.

Шу билан бирга, директор республикачининг имконияти деярли йўқ деб ҳисобламоқда.

Экспертнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ислоҳотларга муҳтож, Трамп эса ўзини худди 1950 ёки 1960 йилларда яшаётгандек тутади.

Киритилди: 20:23 14.12.2020. Ўқилди: 5574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар