Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп: “Ҳормуз бўғозига мина ўрнатиш Эрон учун "ўз жонига қасд қилиш" бўлади”

Трамп: “Ҳормуз бўғозига мина ўрнатиш Эрон учун "ўз жонига қасд қилиш" бўлади”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг Ҳормуз бўғозига мина қўйиши Ислом Республикаси учун "ўз жонига қасд қилиш шакли" бўлишини айтди.

Трамп бу баёнотни Оқ уйдаги бошқарув кенгаши йиғилишида айтди.

Трампнинг сўзларига кўра, агар Теҳрон бўғозни миналашга қарор қилса, бу Эроннинг ўзи учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

"Агар улар буни қилсалар, бу ўз жонига қасд қилиш шакли бўлади", деди Америка етакчиси.

Шу билан бирга, АҚШ президенти Вашингтонда Ҳормуз бўғозининг миналаниши ҳақида тасдиқланган маълумот йўқлигини таъкидлади.

Трамп шунингдек, АҚШ Пентагон 30 дан ортиқ Эрон эсминецларини йўқ қилган деб тахмин қилаётганини даъво қилди.

"Биз билганимизча, биз уларнинг барча эсминецларини йўқ қилдик", деди у.

Бундан ташқари, Америка етакчиси можаро янада авж олса, Харг оролидаги нефть инфратузилмасига яна бир бор зарба бериш билан таҳдид қилди.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!