Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: “Европа катта хатога йўл қўйди”

A A A
Трамп: “Европа катта хатога йўл қўйди”

Бугун, 18 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Германияда иммиграция масаласида юзага келган баҳс сабаб Европа юритаётган мигрантлар сиёсатини танқид қилди.
 
“Германия халқи ўз етакчиларига қарши чиқиб, бусиз ҳам қийин аҳволдаги коалицион ҳукуматни янада танг аҳволга туширмоқда. Мамлакатда жиноят кўпайиб боряпти. Европа катта хатога йўл қўйди – миллионлаб мигрантларнинг келишига рухсат берди. Улар маҳаллий маданиятни қўпол ва сезиларли тарзда ўзгартирди”, дейди Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Шунингдек, Америка президенти АҚШда ҳам бундай ҳол юз беришига асло тоқат қилолмаслигини таъкидлаган.
 
Маълумот ўрнида, ҳозирда Италия мамлакатга келаётган ноқонуний мигрантларни қабул қилмаяпти. Италияда қабул қилинмаган минглаб мигрантлар Испанияга киритилди.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 22:31 18.06.2018. Ўқилди: 3117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар