АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг Ҳормуз бўғози орқали юк ташишни қайта очиш режасини рад этишини эълон қилди.
АҚШ президенти бу ҳақда журналистларга маълум қилди.
"Мен уларнинг таклифини рад этаман", деди Трамп бу ҳақда берилган саволга жавобан.
Унинг қўшимча қилишича, Теҳрон Ҳормуз бўғозини дарҳол очадиган келишувни хоҳлайди, чунки "улар қаттиқ мағлубиятга учрамоқда".
"Улар келишув тузишни хоҳлашади ва менимча, бу яхши. Мен ҳам келишувлар тузишни ёқтираман, лекин бундай келишув қабул қилиниши мумкин эмас", деб таъкидлади у.