Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Эронни ҳам Авраам келишувларига қўшилишга чақирди

Трамп Эронни ҳам Авраам келишувларига қўшилишга чақирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги потенциал келишувдан сўнг, Яқин Шарқнинг бир қанча етакчилари Эроннинг Аваррам келишувларига қўшилиш имкониятини қўллаб-қувватлашини айтди.

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.

"Уларнинг кўпчилиги [бошқа Яқин Шарқ давлатлари етакчилари] билан суҳбатларда улар бизнинг ҳужжатимиз имзолангандан сўнг, Эрон Ислом Республикаси ҳам Авараам келишувларининг бир қисмига айланса, бу улар учун шараф бўлишини айтишди. Бу чиндан ҳам ўзгача нарса бўларди! Бу буюк, аммо доимо зиддиятли бўлган давлатлар имзолайдиган энг муҳим келишув бўларди. Ўтмишда ҳам, келажакда ҳам ҳеч нарса ундан ошиб кета олмайди", деб таъкидлади у.

Трамп қўшимча қилди: "Агар Эрон Америка Қўшма Штатлари президенти сифатида мен билан келишувни имзоласа, биз уларни ушбу мисли кўрилмаган глобал коалициянинг бир қисми сифатида кўришдан шарафланамиз".

Киритилди: Бугун 18:41. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!