Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Эронга қарши ядро қуролидан фойдаланадими?

Трамп Эронга қарши ядро қуролидан фойдаланадими?

Журналистлар АҚШ президентидан ҳозирги можаро давомида Вашингтон томонидан Эронга қарши ядро қуроли қўлланилиши эҳтимоли ҳақида сўради. Трамп бунга қарши эканини билдириб, берилган саволни “аҳмоқона” деб атади.

"Нима учун мен ядро қуролидан фойдаланишим керак? Биз усиз ҳам оддий воситалар билан Эронни бутунлай тор-мор этдик", — деди Оқ уй раҳбари.

Шу билан бирга, Трамп ядро қуролини қўллаш мумкин эмас деб ҳисоблашини билдирди.

"Мен ядро қуролидан фойдаланмаган бўлардим. Ҳеч кимга ядро қуролини ишлатишга рухсат берилмаслиги керак", — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: Бугун 14:22. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!