Трамп Эронга қарши операцияни бошлаш сабабларидан бири Женевадаги учинчи музокараларнинг муваффақиятсиз якунлангани эканлигини таъкидлади.
АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:
— Эронликлар олдинга силжишарди, кейин чекинишарди — олдинга силжишарди, кейин чекинишарди. Мен бундан улар аслида келишувга эришишни хоҳламасликларини англадим;
— Эрон АҚШ ва Исроил июнь ойида аллақачон зарба берган баъзи ядровий иншоотларни тиклашни бошлади;
— АҚШ президенти ўз нутқини тайёрлаш жараёнида ўз жамоасидан сўнгги 25 йил ичида бутун дунё бўйлаб Эрон билан боғлиқ барча ҳужумлар рўйхатини тузишни сўраганини айтди;
— Мен ҳар ой улар ёмон иш қилаётганини кўрдим — бирор нарсани портлатиш ёки кимнидир ўлдириш.