Бугун 17 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Эронга миннатдорлик билдирди

 Трамп Эронга миннатдорлик билдирди

Трамп намойишчилар қатл қилинмагани учун Эронга миннатдорлик билдирди.

"Мен Эрон раҳбарияти томонидан режалаштирилган намойишчиларни қатл қилиш орқали жазолаш бекор қилинганини чуқур ҳурмат билан қабул қиламан. Раҳмат!", — деб ёзди АҚШ президенти ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.

Аввалроқ Трамп намойишчилар қатл қилинса, Теҳронга қарши “жуда шафқатсиз чоралар” кўрилиши билан таҳдид қилган эди. Шундан сўнг Эрон расмийлари ўлим жазоларини ижро этмасликларини маълум қилган.

Маълумотларга кўра, Эрон бўйлаб давом этаётган норозилик намойишлари сусайган. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабар беришича, тартибсизликлар бошланганидан буён минглаб намойишчилар ҳалок бўлган, 20 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинган.

Киритилди: Бугун 17:37. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!