АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон раҳбарияти вакиллари у билан имкон қадар тезроқ учрашув ўтказишни истаётганини маълум қилди
Оқ уйда журналистлар билан суҳбат давомида ундан Эрон ҳудудида бойитилган уран захираларининг мавжудлиги уни ташвишга солаётган ёки солмаётгани сўралган. АҚШ раҳбарининг фикрича, бу Теҳронни ҳозир қизиқтираётган энг сўнгги масала ҳисобланади.
“Ҳозир уларни қизиқтираётган энг сўнгги нарса - бойитилган уран. Улар бу ҳақда ўйлашмаяпти. Улар нормал ҳаётга қайтишни ва мен билан учрашишни исташмоқда”, деди Трамп.
Трамп Эрон расмийларининг музокаралар режаси йўқлиги ҳақидаги оммавий баёнотларига изоҳ бериш сўровига жавобан, аслида вазият бошқача эканини тахмин қилган. Унинг сўзларига кўра, бу “тез орада амалга ошади”.