Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Трамп Эрон ҳужуми борасида ёлғон маълумот бергани маълум бўлди

Трамп Эрон ҳужуми борасида ёлғон маълумот бергани маълум бўлди

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) америкалик 11 ҳарбий Ироқдаги базаларига берилган зарба натижасида жабрланганини тасдиқлади.

АҚШдаги ҳарбий манбаларга асосланиб, Defence One нашри илгари 8 январ куни отишма пайтида АҚШнинг11 аскарининг яраланганини, улар мия чайқалишида гумон қилинганлигини ёзган. Таъкидланишича, ҳарбийлар чайқалишни даволаш ва кейинги текширув учун Кувайт ва Германиянинг Ландштуле касалхоналарига эвакуация қилинган.

"Ушбу қўшинлар хизматга яроқли деб топилганда Ироққа қайтиши кутилмоқда", деди РИА Новости агентлигига CENTCOM вакили капитан Билл Эрбан.

Эрон Бағдодда генерал Қассам Сулаймонийнинг улдирилишига жавобан 8-январ куни АҚШ базаларига 15га яқин ракета билан зарба берган эди. 

Президент Дональд Трамп ва Пентагон томонидан айтилган расмий маълумотларга кўра, АҚШ қўшинлари орасида қурбонлар бўлмаган.

 

Маълумот учун, Трамп олдинроқ Эроннинг ҳужуми натижасида ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилганди.

Киритилди: 10:49 17.01.2020. Ўқилди: 6044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!