АҚШ президенти Дональд Трамп агар Теҳрон Ҳормуз бўғозини кемалар учун тўлиқ очишга рози бўлса, Вашингтоннинг Эрон билан можарода ғалабасини эълон қилиши мумкин. Бироқ, Америка раҳбари Эрон ядровий дастури бўйича янги келишувсиз можарони тугатишга тайёр.
Бу ҳақда The Wall Street Journal АҚШ маъмуриятининг исми ошкор қилинмаган расмийларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Трамп ядровий келишувсиз можарони тугатиш истагини юқори лавозимли ёрдамчиларига шахсий равишда айтган. Шунингдек, у қўл остидагиларга 2025 йилда Эроннинг ядровий иншоотлари вайрон қилинганидан сўнг, Теҳрон президентлигининг қолган қисмида ядровий дастурини қайта тиклай олмаслигини айтган. Трампнинг фикрича, агар Эрон бунга уринса, АҚШ разведкаси буни ўз вақтида аниқлай олади.
Агар Вашингтон Ҳормуз бўғози орқали кемалар қатновини тиклашга муваффақ бўлса ва Эроннинг ядровий дастури устидан назоратни сақлаб қолса, Трамп сулҳни муддациз узайтириши ва Эрон портларининг блокадасини бекор қилиши мумкин.
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий операция бошладилар. Июнь ойида Вашингтон ва Теҳрон барча жабҳаларда, жумладан, Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирувчи ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Бироқ, 8 июль кечаси АҚШ Теҳронни Ҳормуз бўғози бўйича келишувни бузганликда айблаб, Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни қайта бошлади.