АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон келишув тузишдан манфаатдор эканлигини ва аллақачон Америка томони билан боғланганини айтди.
Трамп бу баёнотни Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.
"Мен айтишим мумкинки, бошқа томон [Эрон] биз билан боғланди - улар ҳақиқатан ҳам келишувга эришмоқчи", деб таъкидлади Трамп.
У ядро дастури музокаралардаги асосий келишмовчилик бўлиб қолишини таъкидлади. "Мунозара ядровий масала ҳақида эди. Эрон ядровий қуролга эга бўлмайди. Биз кўп масалаларда келишдик, аммо бу борада эмас. Менимча, улар келишадилар", деди у.
АҚШ президенти шунингдек, Исломободдаги музокараларда Америка томонини ҳимоя қилган вице-президент Жей Ди Вэнс ва музокарачилар Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг ишини юқори баҳолади.