Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп давлат маблағларини шахсий рекламасига сарфлаган

Трамп давлат маблағларини шахсий рекламасига сарфлаган

The New York Times нашри Дональд Трамп маъмурияти давлат маблағларидан президентнинг шахсий имижини тарғиб қилиш учун фойдаланганини хабар қилди.

«Тасним» хабар беришича, АҚШ Ички хавфсизлик департаменти реклама кампаниясини ўтказиш учун 20 миллион долларлик шартнома тузган. Ҳозиргача ушбу маблағнинг 5,5 миллион доллари сарфланган.

Рекламаларнинг айримларида 2024 йилги президентлик сайлови кампаниясига хос элементлардан фойдаланилган. Бошқа роликларда эса Эрон билан уруш мавзусига урғу берилган. Улар миллий телеканалларда намойиш этилган ва ҳар икки асосий партия вакилларининг танқидига сабаб бўлган.

Танқидчилар давлат маблағларидан бундай тарзда фойдаланиш федерал қонунларга зид бўлиши мумкинлигини билдирган. Оқ уй эса мазкур материаллар давлат сиёсати ва мамлакат позициясини жамоатчиликка етказишга қаратилганини таъкидлаган.

Киритилди: 18:00 03.10.2026. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!