АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия жиддий иқтисодий муаммолардан қочиш учун Шимолий денгизда нефть қазиб олишни қайта тиклаши кераклигини айтди.
Трамп бу баёнотни Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.
"Мен сизнинг янги бош вазирингиз [Энди Бернем] билан жуда яхши муносабатларга эгаман. У жуда либерал, лекин эшитишимча, у Шимолий денгизда бурғулашни бошлайди. Агар у буни Абердинда қилса, сизда бой мамлакат бўлади, агар у бундай қилмаса, сизда банкрот мамлакат бўлади", деди Трамп.